28 Сентябр 2025 йил 115

Сурхондарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “мини-футбол” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан2025 йилнинг 20-26 сентябрь кунлари Термиз шаҳридаги Алпомиш ўйингоҳида спортнинг “мини-футбол” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Ички ишлар, Миллий гвардияси,  Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона, ИИБ Қўриқлаш, Фавқулодда вазиятлар, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари, ДХХ Чегара қўшинлари опреатив қўмондонлиги ва 9-сон Тергов хибсхонаси  ходимларидан иборат жами 11та та терма жамоадан  жами  88 нафар спортчилар иштирок этишди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа муросасиз баҳсларга бой бўлиб, натижаларга кўра  1 ўринни  Сурхондарё вилояти ИИБ терма жамоаси, 2 ўринни вилоят божхона бошқармаси терма жамоаси, 3 ўринни ДХХ Чегара қўшинлари оператив қўмондонлиги терма жамоалари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланиб, совғалар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Завкиддин Хужанов томонидан тантанали равишда топширилди.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол”, “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 427 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech