8 Май 2025 йил 266

Сурхондарёда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2025 йилнинг 30 апрель кунидан 7 май кунига қадар Термиз шаҳридаги вилоят Давлат хафвсизлиги бошқармаси спорт  мажмуасида спортнинг “Футбол” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида вилоят биринчилиги  мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақаси муросасиз бахсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида  хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси,  Ички ишлар бошқармаси,  Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси, Божхона бошқармаси, вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, ДХХ Чегара қўшинлари опреатив қўмондонлиги ва 9-сон Тергов хибсхонаси  ходимларидан иборат жами 9 та та терма жамоадан  жами 144 нафар спортчилар қатнашди.

Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни  Сурхондарё вилояти ИИБ  терма жамоаси,   2 ўринни   Сурхондарё вилояти ДХХБ   терма жамоаси,   3 ўринни ДХХ Чегара қўшинлари оператив қўмондонлиги терма жамоалари ходимлари қўлга киритишди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол”, “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 467 нафар ўсмирлар  мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.

Text to speech