Сурхондарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Жорий
йилнинг 03 май куни Сурхондарё вилоят прокуратураси, Сурхондарё вилоят Ички
ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
терговчи ва суриштирувчилари иштирокидаги
ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув
машғулотида пора олиш жиноятининг салбий оқибатлари, жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов
ҳаракатларини ўтказиш амалиёти ҳамда мазкур соҳада тезкор-қидирув фаолиятини
амалга оширишнинг ўзига хос-хусусиятлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят,
Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда МЖтКга киритилган ўзгартириш
ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, киберхавфсизлик жиноятларининг ўзига хос
хусусиятлари шунингдек, Суд портрет, экология ҳамда эксгумация
экспертизаларининг предмети, объектлари, вазифалари ва имкониятларини ўрганиш
мавзуларида бўлиб, унда Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари барча
ходимлари иштирок этишди.
Ўқув машғулоти давомида ходимларга пора олиш жиноятлари бўйича ўтказилиши
лозим бўлган тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда терговга қадар текширув
ҳаракатлари кетма-кетлиги бўйича саҳналаштирилган дарс ўтилди.
Ўқув машғулотида терговчи ва суриштирувчилар малакали
мутахассислардан керакли билимларни эгаллашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга
жавоб олишди.