15 Октябр 2025 йил 76

Сурхондарёда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги тизимли ишлар давом этмоқда…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Тиббиёт университети профилактика инспектори катта лейтенант Муслимбек Арифович ҳамда “Қалқон гуруҳи” ёшлари томонидан Термиз шаҳар Боғишамол МФЙ Моваро уйлари худудида тунги вақта бемақсад юрган талабалар  билан профилактик суҳбат олиб борилди. Ҳуқуқбузарликка қўшилиб қолмаслик ва унинг олдини олиш юзасидан профилактик тушунтиришлар берилди.

Text to speech