17 Июн 2022 йил 282

Сурхондарёда ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида ички ишлар органлари ходимларининг муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – мувафаққият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойишининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими ички ишлар органларида Хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспекторлари томонидан сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималарнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, “Интизом ойлиги" доирасида Сурхондаре вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича йўл харитасида белгиланган аёл ходималар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, уларнинг хизмат жараёнлари ва яшаш шароити ўрганилди. Ходималарнинг яшаш жойларида қўни-қўшнилари билан ҳам яқиндан суҳбатлар ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech