25 Август 2025 йил
455
Сурхондарёда туризм намойиши объектлари ишчи-хизматчилари билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 5 август кунидан 5 сентябр кунига қадар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши объектларида хизмат олиб борувчи ишчи-хизматчилар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар ўртасида профилактик давра суҳбати ўтказилиб, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давра суҳбати давомида, маҳаллий сайёҳлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.