6 Сентябр 2024 йил 326

Сурхондарёда туризм намойиши объектларида йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги туризм намойиши объектларида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи киракаш ва йўналишли такси ҳайдовчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга ҳушмуомалалик билан хизмат кўрсатишлари ва уларни манзилига етказишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан тарқатма буклетлар тарқатилиб, туристлар билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳодисалар содир этилган тақдирда зудлик билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига маълум қилишлари юзасидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.

Text to speech