7 Июн 2024 йил 534

Сурхондарёда туризм намойиши объектларига олиб борувчи автомобиль йўлларининг хавфсизлик даражаси кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 август кунидаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781 сон фармони асосида тайёрланган “Йўл харитаси” талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида, вилоят ҳудудида жойлашган туризм намойиши объектларига олиб борувчи автомобиль йўлининг хавфсизлик даражаси кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида “Ал Ҳаким ат-Термизий” мажмуаси, “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” буддавийлик марказларига олиб борувчи халқаро, давлат, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ва ички автомобиль йўлларида ўрнатилган йўл белгиларини янги замонавий интенсив нур қайтарувчи йўл белгиларига алмаштириш, йўл белгиларини кўринишини чеклаётган дарахт шоҳларини буталаш, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш, автотураргоҳларни таъмирлаш, нур қайтарувчи разметка чизиқларини чизиш, пиёдалар йўлакчасини ташкил этиш, йўлларга ёритиш чироқлари ўрнатиш юзасидан Сурхондарё вилоят Туризм бошқармаси, Автомобиль йўллари Бош бошқармаси, Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Ал Ҳаким ат-Термизий” ёдгорлик мажмуаси, Маданий мерос бошқармаларига тегишли тартибда таклиф ва тақдимномалар киритилди.

Text to speech