16 Апрел 2024 йил 277

Сурхондарёда “Тоза ҳаво ойлиги” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 10 апрель кунидан 10 май кунига қадар "Тоза ҳаво ойлиги" тадбири ўтказилаётганлиги муносабати билан вилоят ички ишлар боршқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Транспорт бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, вилоят ҳудудига кириб келувчи мунтазам ЙПХ масканлари, туризм намойиши объектларига олиб борувчи автомобиль йўлларида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида, сайёҳ йўловчиларга нисбатан ҳушмуомалада бўлишлик ҳамда улар билан боғлиқ бирор-бир ҳолатлар кузатилган тақдирда зудлик билан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига хабар беришликлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech