16 Апрел 2024 йил 480

Сурхондарёда “Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичи бошланди

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамкорлигида “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирининг 1-босқичи вилоят ҳудудидаги барча патрул-пост масканларида ташкил этилмоқда.

“Тоза ҳаво” ойлиги тадбирининг 1-2-босқичлари жорий йилнинг 10-апрелдан 10-майигача, 10 августдан 10-сентябргача бўлган муддатларда ўтказилади.

Ушбу тадбирлар вилоятимизнинг 2 та ЙПХ масканида  Термиз шаҳар “Мангузар” ЙПХ маскани, Бойсун тумани “Дарбанд” ЙПХ масканида ва битта блокпост Узун тумани “Боботоғ”  пост масканида ҳамда туман, шаҳар  марказий кўчаларида амалга оширилади.

Тадбир давомида Атмосфера ҳавосига белгиланган меъёр даражасидан юқори ташламалар чиқараётган  транспорт воситалари аниқланиб, уларга нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.

Бу каби тадбирлар  вилоят бўйлаб, қизғинлик билан давом этмоқда.

Text to speech