31 Май 2024 йил 572

Сурхондарёда ўтказилган “Касбий олимпиада” мусобақасининг вилоят босқичида жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарлик бўйича энг яхши ходимлар аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида профессионал даражада жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилма ҳамда ҳудудий бўлинмаларида “Касбий олимпиада” мусобақасининг биринчи ва иккинчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилма ҳамда ҳудудий бўлинмаларида “Касбий олимпиада” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ички ишлар органларида юқори касбий ва жисмоний тайёргарликка эга ходимларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган беллашувда қатнашчилар куч ва маҳоратларини намоён этишди.

Спортнинг кўпкураш баҳсларида беллашган ходимлар касбий тайёргарлик ҳамда Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича тест саволларига жавоб беришди. 

Қизғин кечган касбий олимпиада ўйинлари якунида “Энг яхши сафдор”, “Энг яхши сержант”, “Энг яхши кичик офицер”, “Энг яхши катта офицер” номинациялари ҳамда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Text to speech