Сурхондарёда ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг навбатдаги босқичи иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.
Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир, бўлган ва салбий ҳатти-харакатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида келгусида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларни содир этишларини ёхуд ўзлари ҳуқуқбузарлик ва жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга қаратилган “Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида
ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг еттинчи кунида тадбир иштирокчиларини
“Ватанпарварлик” тадбирлари доирасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармасига
қарашли “Қорабайр” мактабига саёҳат ташкил этилиб у ерда марказ тарбияланувчиларига
чавандозлар томонидан отда юриш машқларидан маҳорат дарслари ўтказилди.
Бундан ташқари вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат
тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
Ушбу масканда вояга етмаганлар хизмат итларини парваришлаш, буйруқни бажартириш
жараёнлари, озиқ-овқатларининг меъёрлари ҳамда қайси итлардан хизмат фаолиятида
қандай ҳолатларда фойдаланиш жараёнлари кўрсатиб
ўтилди.
Шунингдек вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими лейтенант Элнур Абраев
томонидан марказда мавжуд “Йўл ҳаракати қоидалари
майдончаси”да йўл ҳаракати иштирокчиларининг вазифалари, мажбуриятлари, йўл белгиларига
амал қилиш юзасидан ўқув-амалий машғулот ўтказилди.
“Келажак сари” профилактик тадбири давом эттирилмоқда.