30 Октябр 2024 йил 313

Сурхондарёда ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг навбатдаги босқичларида санъат ва касб-ҳунар сир-асрорлари билан таништирилди.

Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир, бўлган ва салбий ҳатти-харакатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида келгусида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларни содир этишларини ёхуд ўзлари ҳуқуқбузарлик ва жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга қаратилган “Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг тўртинчи кунида тадбир иштирокчиларини руҳий тушкунлик ҳолатларидан олиб чиқиш, уларда санъатга бўлган қизиқишларини уйғотиш мақсадида куннинг биринчи ярмида Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабига ташриф уюштирилди.

У ерда  тадбир иштирокчиларига мактаб ўқувчилари томонидан ҳамда маҳоратли устоз ва мураббийлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этиб берилди.

Куннинг иккинчи ярмида қизларни келгусида ҳаётда ўз ўринларини топишида ҳамда бозор иқтисодиётида рақобатдош бўлган касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини ошириш, бу билан уларни оилада ва жамиятда кўмакдош бўлиши учун, Сурхондарё вилояти “Ҳунармандлар уюшмаси”га  аъзо  бўлган миллий урф-одатларимиз билан йўғрилиб турган турли-ҳилдаги гиламдўзлик, каштачилик, хона безаклари, йўқолиб бораётган жандачилик, тақинчоқлар ясаш каби ҳунарларнинг сир-асрорларилари билан яқиндан таништирилди.

Сурхондарё вилоятида ном қозонган уста кулол Жўраевлар сулоласининг олтинчи авлоди ижод қилаётган кулолчилик устахонасига ташриф буюрилиб, у ерда кулолчилик сирларидан маҳорат дарси ўтказилди.

Термиз Давлат Университети 2-босқич талабаси кулол Нарзуллаева Асалой томонидан қизларга кўзалар, косалар, турли хилдаги мева ва сабзавотлар ясалиши ўргатилди. Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад қизларни йўқолиб бораётган миллий урф-одатларимиз билан таништириш ва касб-ҳунарга ўргатишдан иборатдир.

“Келажак сари” профилактик тадбири давом эттирилмоқда.

Text to speech