Сурхондарёда ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг навбатдаги босқичида иштирокчилар ўқув-амалий машғулотларида иштирок этишди.
Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир, бўлган ва салбий ҳатти-харакатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида келгусида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларни содир этишларини ёхуд ўзлари ҳуқуқбузарлик ва жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга қаратилган “Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида
сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик
тадбирининг олтинчи кунида тадбир иштирокчиларида “Ватанпарварлик” руҳини ошириш
ҳамда Сурхондарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси фаолияти билан яқиндан
танишиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ФВБга ташрифи ташкил этилди. У ерда ёшларга
махсус техника воситалари кўргазмаси ташкил
этилиб, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси
мутахассислари томонидан фавқулотда вазиятларда, табиий офатларда ва техноген авария,
ёнғинга қарши вазиятларида ҳаракатланиш юзасидан ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.
Ушбу ўқув-амалий машғулотларида марказ тарбияланувчилари ҳам иштирок этишиб,
ўзларининг куч ва маҳоратларини синаб кўришди.
Бу каби тадбирларнинг ташкил этилганлиги келгусида ёшларда ҳарбийлик
касбига, қутқарувчилик, ўт ўчирувчилик касбларига бўлган қизиқишларини оширишдан
иборатдир.
Кун давомида режа асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси билан
ҳамкорликда, Ангор туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Қандолатчилик” сирларидан
амалий машғулот ташкиллаштирилиб, бу жараёнда қизлар ширинликлар пиширишни ўрганишди.
Эслатиб ўтамиз тадбир
якунида ҳар бир иштирокчи қизларга мономарказда ўрганган касб-ҳунари бўйича сертификатлар
тақдим этилиши режалаштирилган.
“Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.