Сурхондарёда ўтказилаётган “Донорлик акцияси”да ИИО ходимлари фаол иштирок этмоқда
Мамлакатимиз бўйлаб “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган ҳайрия донорлик акцияси доирасида, кўплаб юртдошларимиз қатори Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам саҳоватли ташаббусда фаол иштирок этишмоқда.
Жорий
йилнинг 4-июн куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят қон қуйиш
маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу акция доирасида ходимлар кўнгилли тарзда
донорликка ҳисса қўшишди.
Донорлик
жараёни тиббий назорат остида ташкил этилиб, аввало қон топшириш истагини билдирган
ходимлар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилган ҳолда “Донор”лардан қон
олинмоқда.
Ушбу хайрли ташаббус нафақат бемор болажонларга ёрдам, балки
соғлом турмуш тарзига интилаётган ходимларнинг соғлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу донорлик акцияси 2025 йил 13 июнь кунига қадар давом этади, ўтказилаётган донорлик акциясида фаол иштирок этишларингизни тавсия қиламиз!