Сурхондарёда ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир, бўлган ва салбий ҳатти-харакатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида келгусида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларни содир этишларини ёхуд ўзлари ҳуқуқбузарлик ва жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга қаратилган “Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида
сақланаётган қизлар ўртасида ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик
тадбирининг бешинчи кунида тадбир иштирокчилари орасида диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик
оқими ва ғоялари таъсирига тушиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида, Имом Термизий
ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Умарали Ўлжаев ҳамда вилоят бош
отинойиси Ҳосият Қосимовалар томонидан маърузалар қилинди.
Давра суҳбати
давомида, “Имом Термизий” ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Умарали Ўлжаев
томонидан терроризм ва экстремизм оқимига динни ниқоб қилиб олиб, ижтимоий тармоқлар
орқали турли хилдаги оқим таъсирига тушиб қолган ёшлар ҳақида, бунинг салбий оқибатлари
ҳақида сўз юритди, вилоят бош отинойиси Ҳосият Қосимова томонидан қизлар тарбияси,
шуроналик ҳисси, оиладаги тарбия, аёллик бахти, қиз фарзад тарбияси, ҳаё ва ибо,
она бўлиш бахти каби мавзуларда тадбир қатнашчилари билан ўртоқлашди.
Бундан ташқари Ички ишлар органларида узоқ йиллар давомида, юқори лавозимларда ишлаб нафақага
чиққан аёл фахрийлар билан ҳам давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда кўп йиллар ички ишлар идораларида самарали меҳнат қилиб
ҳозирги кунда нафақада бўлган, нафақадаги подполковник Саломат Каттаева томонидан қизларни тўғри йўлга бошлаш
юзасидан ҳамда бахт тушунчаси унга эришишда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида,
ўзининг соҳада ишлаган даврларидаги ҳаётий
мисоллар билан маслаҳатларини беришдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳридаги 1-сонли мактабнинг
психологи Ситора Саидахматова ҳамда марказ психологи капитан Моҳида Жўраевалар томонидан
қизлар билан шахс хусусиятларини ўрганиб, ижтимоий психологик сўровнома ўтказилиб,
темпераментни аниқлаш методикаси ўтказилди.
Кун давомида режа асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқарма, Ангор тумани “Ишга марҳамат” мономарказига саёҳат уюштирилиб,
у ердаги шароитлар билан таништирилди ва гуруҳларга ажратилиб, касб-ҳунар ўргатиш
машғулотлари ташкил этилди. Тадбир якунида ҳар бир қизларга мономарказда ўрганган
касб-ҳунари юзасидан сертификатлар тақдим этилади.
“Келажак сари” профилактик тадбири давом эттирилмоқда.