Сурхондарёда ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг навбатдаги босқичларида уларнинг муаммолари ўрганилиб, марказ фаолияти таништирилди
Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳудудида яшовчи 10 нафар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, тарбияси оғир, бўлган ва салбий ҳатти-харакатлар содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинган ёшлар (қизлар) ўртасида келгусида ўтказилаётган ҳуқуқбузарликларни содир этишларини ёхуд ўзлари ҳуқуқбузарлик ва жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга қаратилган “Келажак сари” профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси
жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг вояга
етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган қизлар ўртасида
ўтказилаётган “Келажак сари” профилактик тадбирининг иккинчи кунида тадбир иштирокчилари
марказ фаолияти ва
кун тартиби ва вояга етмаганлар учун у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Марказга олиб келинган
қизлар гуруҳларга ажратилиб, улар билан профилактик ишлар ташкиллаштирилиши кўздан
кечирилди.
Тадбирнинг
3 кунида Марказга қабул қилинган вояга етмаган қизларларнинг ота-онаси ёки уларнинг
ўрнини босувчи шахслари, васий ва ҳомийлари иштирокида оиладаги
фарзанд тарбияси билан боғлиқ муаммолари юзасидан мурожаатлари
тингланиб, тегишли тарибда қайд этилиб,
мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш
ва бандлик, оила ва хотин-қизлар бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилотларга йўналтириш
орқали ота-она ва болаларнинг муаммоларини ҳал қилиш
чора-тадбирлари амалга оширилди.
Бундан
ташқари вояга етмаган қизларларнинг ота-онаси
ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васий ва ҳомийлар билан якка тартибда психологик
хизмат фаолияти ҳам ташкил этилди.
“Келажак сари” профилактик тадбири давом этмоқда.