14 Август 2023 йил 430

Сурхондарёда Терговчи ва суриштирувчилар билан ўқув машғулоти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчи ва суриштирувчилари иштирокида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соҳада хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг билим, кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 12 август куни Сурхондарё вилоят прокуратурасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари ҳамда прокуратуранинг масъул ходимлари иштирокида “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти, суд баллистика ҳамда Трасология экспертизалари учун намуналар олиш ҳамда ўтказиш тартибини ўрганиш” мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида, маърузачилар томонидан семинар иштирокчиларига мавзуга оид назарий ва амалий тушунчалар берилиб, соҳада юзага келаётган муаммоли саволлар бўйича жавоблар берилиши таъминланди.

Text to speech