28 Октябр 2022 йил 364

Сурхондарёда Тергов органлари ходимлари учун ўқув машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилоят прокуратураси мажлислар залида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси  ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Сўроқ қилиш, юзлаштириш ҳамда кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиби, ўзига хос хусусиятлари амалиётини ўрганиш”, “Тергов ҳаракатларини ўтказишда нутқ маданиятини ҳамда фуқаролар билан муомала қилишда ахлоқ-одоб нормаларига риоя қилишда фуқаро психологиясини ўрганиш”, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодекси талабларига кўра, тафтиш тайинлаш асослари уни ўтказиш, шунингдек қурилиш билан боғлиқ ишлар бўйича назорат ўлчови ўтказиш тартибини ўрганиш мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида сўзга чиққанлар томонидан ўқув машғулотида кўрсатиб ўтилган мавзулар тўлиқ ёритилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Text to speech