14 Июн 2022 йил 210

Сурхондарёда “Темир интизом ва ҳалоллик – мувафаққият калити” шиори остида учрашувлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – мувафаққият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан бошқарма Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль- пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль- пост батальонида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида ходимлар билан учрашув ташкил этилди.
Бунда асосий эътибор Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech