25 Октябр 2025 йил 131

Сурхондарёда спортнинг волейбол тури бўйича ўқувчи ўғил болалар ўртасида “вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Юртимизда спортни оммалаштириш, айниқса ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб камол топишини таъминлаш мақсадида, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-июлдаги ПҚ-274-сон қарори ҳамда 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли фармони ижроси доирасида, Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор ижобий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Шу жумладан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси спорт мажмуасида ўғил болалар ўртасида волейбол спорти бўйича вилоят босқич мусобақаси ўтказилди. Унда вилоятнинг барча туманларидан келган 5–6-синф ўқувчи болалар ўзаро беллашишиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

 Қизғин кечган мусобақа ғолиб ва совриндорларига,  Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Муратов Акмал Баходирович ҳамда ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник Собир Ҳакимовлар томонидан бошқарма бошлиғининг диплом, медал эсталик совғалари ҳамда пул ютуқлари топширилди.

 

Ҳакамлар ҳаяти томонидан одилона баҳолаб борилган мусобақа якуний натижаларига кўра.

3-ўрин – Жарқўрғон  тумани мактаб ўқувчилари  жамоаси,

2-ўрин – Узун тумани мактаб ўқувчилари жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли  1-ўрин – Шўрчи тумани мактаб ўқувчилари қўлга киритишди.

 

Бундай мусобақалар ёш авлоднинг спортга қизиқишини янада ошириш билан бирга, уларда ирода, жамоада ишлай олиш қобилияти ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech