Сурхондарёда спортнинг волейбол тури бўйича ўқувчи қизлар ўртасида “вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Юртимизда спортни оммалаштириш, айниқса ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб камол топишини таъминлаш мақсадида, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 июлдаги ПҚ-274-сон қарори ҳамда 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли фармони ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор ижобий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси спорт мажмуасида қиз болалар ўртасида
волейбол спорти бўйича вилоят босқич мусобақаси ўтказилди. Унда вилоятнинг
турли туманларидан келган 5–6-синф ўқувчи-қизлари ўзаро беллашишиб, ўз
маҳоратларини намойиш этишди.
Тадбирда
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Жўрабек Авазов, вилоят
Спорт бошқармаси раҳбари Санжар Шомуродов ҳамда ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Завқиддин Хужанов қатнашиб, мусобақанинг очилиш маросимида иштирок
этишди.
Беллашувлар
қизғин ва ўта шавқ билан кечди. Ғолиб ва совриндор жамоалар қуйидагича
аниқланди:
1-ўрин – Шеробод
тумани мактаб ўқувчилари;
2-ўрин –
Жарқўрғон тумани мактаб ўқувчилари;
3-ўрин – Шўрчи
тумани мактаб ўқувчилари.
Юксак натижага эришган
жамоалар диплом, медаль, пул мукофотлари, эсдалик совғалари ҳамда кубоклар
билан тақдирландилар.
Бундай
мусобақалар ёш авлоднинг спортга қизиқишини янада ошириш билан бирга, уларда
ирода, жамоада ишлай олиш қобилияти ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда
муҳим аҳамият касб этади.