25 Ноябр 2021 йил 508

Сурхондарёда, “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” акцияси ўтказилмоқда 

Маълумки, жорий йилнинг 15 ноябр кунидан 15 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан соҳа ходимлари учун “Касбий тайёргарлик ойлиги”-деб, эълон қилинган. Ушбу ойлик доирасида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳам турли акциялар ташкил этилиб, тизим ходимларининг касбий малака ва кўникмалари оширилмоқда. Ҳозирги лавҳамизда шу ҳақда сўз юритилади.

Саломатликни белгиловчи меъзонлар жуда кўп. Шулардан бири бу – пиёда юриш. Жисмоний машғулотнинг ушбу тури–кекса-ю, ёш учун бирдек фойдалидир. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Сариосиё туманининг гўзал ва сўлим Сангардак қишлоғида ташкил этилган “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” акциясида 100 нафардан зиёд соҳа ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Жисмоний фаоллик ҳамда спортнинг барча турлари билан доимий шуғулланиб туриш – инсон саломатлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. Воҳа бўйлаб ўтказилаётган акциялар давомида айниқса, соҳа фахрийлари алоҳида намуна кўрсатмоқдалар.

Ички ишлар тизимида 35 йил фаолият кўрсатган узунлик Худойберди Намозов ҳам 65 ёшда бўлса-да жисмоний фаолликни қўлдан бермай, ўз яшаш хонадонида оғир атлетика ҳамда томорқасида жисмоний меҳнат билан ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда.

Албатта, спорт машғулотлари билан биргаликда жисмоний фаоллик ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим саналади.

         Айни мақсадда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, боғлар ҳам барпо этилмоқда.

         Айниқса, соҳа фидоийларининг мактаб ўқувчилари орасида спортни кенг тарғиб қилиш ва уларнинг сифатли билим олишига кўмаклашиш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар ёшларга кўтаринки руҳ бағишлаб, келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech