Сурхондарёда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб берган шахсларнинг қилмиши фош этилди.
Термиз шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.С.
2021 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг май ойига қадар Термиз шаҳар Адлия
бўлими давлат хизматлари марказида ишлаган даврида, ўзининг хизмат мажбурияти
ҳисобланган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги кўринишдаги
ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш ваколатидан шахсий манфаати учун
фойдаланишни мақсад қилиб, ушбу хизмат мажбуриятидан четга чиқиб, ўзининг
жиноий шериги 1992 йилда туғилган А.У. билан биргаликда жиноий режа тузишиб,
ҳайдовчиларни тайёрловчи автомактабларда ўқиб, гувоҳнома олган фуқароларга
назарий ва амалий имтиҳонларни топширмаган ҳамда илгари умуман ҳайдовчилик
гувоҳномаларига эга бўлмаган бир неча фуқароларни Ягона интерактив давлат
хизматлари порталига илгари ҳам ҳайдовчилик гувоҳномалари олганлиги ҳақидаги
сохта маълумотларни киритиш йўли билан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномалари
расмийлаштириб берганлиги ва бунинг натижасида моддий манфаатдор
бўлишганлиги аниқланган.
Э.С. ва А.У.лар 2021 йилнинг январь ойидан
2024 йилнинг май ойига қадар жами 100 нафардан ортиқ шахсларга юқорида
кўрсатилган усулда ноқонуний равишда ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб
берганлиги ҳамда ҳар бир расмийлаштириб берган соҳта ҳайдовчилик гувоҳномалари
учун ўртача ҳисобда 500 АҚШ долларидаги пул маблағлари олишганлиги ва ушбу пул маблағларини ўз эҳтиёжлари
учун сарфлаб юборишганлиги аниқланган.
Мазкур
ҳолат юзасидан фуқаро Э.С. ва А.У.ларга нисбатан Сурхондарё вилояти ИИБ
ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги кунда
тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.