16 Июн 2022 йил 239

Сурхондарёда “Сайёҳлар хавсизлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида Матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да туризм фаолиятига алоқадор ташкилотлар, вилоят туризм ва маданий меърос бошқармаси, меҳмонхоналар, туристик фирмалар, журналист ва блогерлар иштирокида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан 2022 йил 5 ойи мобайнида амалга оширилган ишлари ва келгусида ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Ўтказилган матбуот анжуманида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 март кунидаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4229-сонли Қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида ташкил этилган, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йил 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Даставвал Сурхондарё вилоятидаги 101 та туристик инфратузилма объектлари ҳақида алоҳида тўхталиб, шундан Ислом зиёратгоҳлари 31 та, буддизм ёдгорликлари 7 та, археология ва тарихий меъморий ёдгорликлар 29 та, табиат зоналари 15 та, Эко-гастро туризм зонаси 1 та, маданий кўнгилочар масканлар 12 та ва табобат зоналари 4 та ва бошқа туризм намойиши объекти 2 таси фаолият олиб боришлари таъкидланди.
Шунингдек вилоят ҳудудидаги туризм намойиши объектларида 4 та “Tourist police” кўчма маълумотлар маркази яъни буткалар ўрнатилган, булар Термиз шаҳридаги Санъат саройи, Археология музейи, Термиз туманидаги “Ал Ҳаким Ат-Термизий” ва Шеробод туманидаги“АбуИсоМухаммадИмом Ат-Термизий” мажмуаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари ажратилган бўлиб, доимий равишда хизмат олиб боришади.
2022 йилнинг 5 ойи мобайнида Сурхондарё вилоятига жами 73 та хорижий мамлакатлардан 4539 нафар чет эл фуқаролари ҳамда 27594 нафар маҳаллий туристлар ташриф буюрган. Ташриф буюрган туристларнинг ҳисоби эса албатта “Е-mehmon” электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилганлари назарда тутилган.
Шу давр мобайнида маҳаллий сайёҳларга нисбатан ёки улар томонидан жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйиламганлиги, қолаверса маҳаллий туристлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилмаганлиги алоҳида таъкидланди.
Ташриф объектларида хизмат олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига турли масалаларда ёрдам сўраб 1017 нафар хорижлик ва маҳаллий туристлар томонидан мурожаатлар қилинган бўлиб, уларнинг барчасига зарурий ёрдамлар кўрсатилган.
Шунингдек, 2022йилнинг 5 ойи давомида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор бўлинмаси ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳусусида ҳам сўз юритилди.
“Матбуот анжумани” давомида, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга масуъллар томонидан жавоблар олишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech