Сурхондарёда Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий сайёр қабули Бойсун ва Шеробод туманлари аҳолиси учун Бойсун туманида ўтказилди.
Сайёр қабулда Олий суд, Бош прокуратура, Халқ қабулхонаси,
Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий
ҳимоя миллий агентлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзсувтаъминоти"
АЖ, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мутасаддилар фуқароларнинг мурожаатларининг тегишлилиги бўйича қабул қилиб, ҳар бир кўтарилган масалани масъуллар иштирокида кўриб чиқишди. Қатор масалалар қабул давомида ижобий ҳал этиб берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар масъулларга йўналтирилди.