15 Апрел 2022 йил 652

Сурхондарёда, пул эвазига ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Термиз туманида яшовчи фуқаро Б.Баҳодир (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 11 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида ўзига олдиндан таниш бўлган С.Дилшод исмли фуқаро унга Термиз шаҳрида жойлашган Чегара қўшинларида юқори ловозимда ишловчи танишлари борлигини ва улар орқали ишга жойлаштириб қўйишини “ишга жойлаштириш ҳаражатлари 2.000 (икки минг) АҚШ доллари бўлади”- деб айтганлиги, ушбу пулларни берган тақдирда 44 кун ўтгандан сўнг вилоятларни бирида жойлашган Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига ишга буйруғини чиқишини айтади. Шундан сўнг фуқаро Б.Баҳодир, С.Дилшод ва унинг Чегара қўшинларида юқори ловозимда ишловчи танишларининг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришини сўраб мурожаат қилади.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 11 апрель куни соат 18-00 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Дилшод Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” маҳалласи ҳудудида ариза муаллифи Б.Баҳодирдан талаб қилган 2000 (икки минг) АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 900 (тўққиз юз) АҚШ доллари ҳамда 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, процессуаль тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2022 йил 12 апрлеь куни Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан фуқаро С.Дилшодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 28.211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech