23 Июл 2024 йил 471

Сурхондарёда профилактика инспекторлари томонидан “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг 1 июл кунидан 1 август кунига қадар Республика миқёсида ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси профилактика инспекторлари томонидан тадбир давомида амалга оширилаётган ишлар ва хато ва камчиликлар Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи А.Худойбердиев, Вазирлик Тезкор-қидирув Департаменти Кибер хавфсизлик маркази ҳамда вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Кибер хавфсизлик бўлими масъул ходимлари иштирокида видео селектор тариқасида муҳокама этилди.

Муҳокамада, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим, бўлинма профилактика инспектори томонидан Республика миқёсида ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида вилоятдаги жами 724 та маҳаллалардаги давлат ташкилотлари, корхона ва муассасаларидаги ишчи ходимлар билан учрашиб Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини оширишда электрон тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш усуллари, шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик услублари, бошқаларнинг шахсга доир маълумотларини ноқонуний тўплаш ва ундан фойдаланиб, товламачилик, киберзўравонлик каби қилмишлар содир этишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Республика миқёсида ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида вилоятнинг Шўрчи, Олтинсой, Денов, Шерабод, Бандихон, Узун тумани ИИБнинг масъул ходимлари мазкур ойлик доирасида ишларни тўғри ташкил этмагани бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, тадбир якунида энг фаол иштирок этган профилактика инспекторларини моддий ва маънавий рағбатлантириш таклифлари киритилгани юзасидан маълум қилинди.

Text to speech