2 Октябр 2025 йил 33

Сурхондарёда пробация назорати остида турган шахслар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишларига мувофиқ, жорий йилнинг 2-октябр куни пробация назоратида турувчи шахслар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Назорат остида турган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлаш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш орқали улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, ташкил этилган ушбу мусобақа дўстона шукуҳда бўлиб ўтди.

Ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилган ҳамда муросасиз бахслар билан давом этган мусобақа якуний натижаларига кўра,

3-ўринни Музработ тумани жамоаси, 2-ўринни Денов тумани жамоаси қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўринни Узун тумани жамоаси қўлга киритди.

Спорт инсонда ҳам жисмоний, ҳам чинакам инсоний фазилатлар тўғри шаклланиб боришида, уларда ўзгача ватанпарварлик, юртга ва миллатга садоқат туйғуси шаклланишида хизмат қилади.

Text to speech