11 Феврал 2025 йил 271

Сурхондарёда Пробация назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш ишлари ўрганилди.

Ўзбекистон Республика ИИВ ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб бориш жараёнида Ангор туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида пробация назоратидаги шахсларни меҳнат бозорида эҳтиёж мавжуд бўлган касбларга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали улар томонидан қайта жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида уларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, пайвандчилик, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга тикувчилик, қандолатчилик каби ўндан ортиқ касб-ҳунар йўналишларда ўқиш тавсия қилиниб, ҳозирда 20 нафар касб-ҳунарга ўқитилаётганлар орасида 14 нафари пайвандчилик, 4 нафари сантехник ва чилангарлик устаси ҳамда 2 нафари тикувчилик йўналишларида таҳсил олишмоқда.

Шунингдек, Мономарказга ташриф буюрган назорат остидаги шахсларга касб-ҳунар ўрганишнинг ижобий томонлари ҳамда Призентимиз томонидан берилаётган имкониятлардан оқилана фойдаланишлари тавсия этилди.

Ўрганишлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан  “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги субсидия ажратилган Термиз шаҳар “Нурли келажак” маҳалласида яшовчи фуқаро ушбу берилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўзининг кичик мебель цехини ташкил этиб, 2 нафар ишсиз фуқарони иш билан бандлигини таъминлаганлиги ўрганилиб, ушбу фуқарога келгусида ўз тадбиркорлигини янада кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи назоратида туриб аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назоратдаги шахсларни Термиз шаҳрида жойлашган “BIO TEXNO EKO” va “MAGNATE COLORS PRODUCT” масъулияти чекланган жамиятларида юқори ойлик маошларида ишлаётганларнинг иш жойлари ўрганилди. Шу ернинг ўзида уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида “Сайёр қабул” ташкил этилиб, уларга яратилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақлари ўз вақтида ўтказилиши, ўрнатилган ички тартиб қоидаларга риоя этилиши юзасидан профилаклик тушунтиришлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Пробация гуруҳи назоратидаги шасхларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб қувватлаш, ҳуқуқий онги ва ватанпарварлик ҳиссини янада ошириш мақсадида корхона масъуллари томонидан бадиий китоблар ва эсдалик совғалари улашилди.

Text to speech