Сурхондарёда Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 1
июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими
бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов ҳамда Сурхондарё вилояти Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Бахром Намозовлар иштирокида
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлимида шаҳар-туман
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM
платформаси орқали “Пробация ҳисобидаги “Мажбурий жамоат ишлари” ва “Ҳақ
тўланадиган мажбурий жамоат ишлари” жазосига ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби ҳамда
ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари билан ҳамкорлик
механизми” мавзусида онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги
жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомни ҳамда мажбурий жамоат
ишлари турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-346-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023
йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига
асосан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга киритилган ҳақ тўланадиган
жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш, ишга жойлаштириш тартиби юзасидан
бандлик бўлинмалари билан ҳамкорлик қилиш механизмлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.