Сурхондарёда Пробация бўлими ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди
Бугун Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими биносида вилоят ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Мусурмонов ҳамда
вилоят прокуратураси бўлим прокурори Э.Мусурмоновлар томонидан ўқув машғулоти
ўтказилди.
Ўтказилган ўқув
машғулотида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими
ва унинг қуйи тизимлари ходимлари
иштирокида ўқув машғулотида жазони очиқда ўташи белгиланган шахслар учун
белгиланган чеклов ва мажбуриятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ИИО
Пробация хизмати ходимлари ҳамда мутассади идоралар ва соҳавий хизмат
ходимлари билан биргаликда амалга оширилиши
лозим бўлган назорат тадбирларига
тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида
жазони очиқда ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилган қонун бузарликлар тафсилотлари
баён этилиб, ушбу ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг сабаб ва омилларига эътибор
қаратилди. Ўқув машғулотида мавжуд камчиликларни бартараф этиш назорат остидаги
шахслар устидан назоратни тўғри йўлга қўйиш, тизимда илғор ахборот алоқа
воситаларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, Пробация
хизмати назорати остидаги шахсларга оид иш хужжатларини юритиш уларнинг психологик портрет ларини тайёрлаш
жиноятга мойил маҳкумлар билан профилактик тадбирларни ўтказиш бўйича
кўрсатмалар берилди, ўқув жараёни давомида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 29
июндаги Озодликдан маҳрум этиш жазоларини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий
мослашувини кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги
299-сон қарори ижросикўриб чиқилди.