1 Феврал 2024 йил 387

Сурхондарёда пробация бўлими ходимларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев томонидан 2024 йил 3 январь куни тасдиқланган Фармойишга асосан вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, махсус тайёргарлик ўқув маркази катта инспектор-ўқитувчиси подполковник Ж.Н.Рахмонов томонидан 2024 йил 18-19 январь кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамда унинг барча ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун сайёр ўқув машғулоти ташкил қилинган эди.

Ташкил этилган назарий ва амалий машғулотларда ходимларнинг фуқаролар билан муомала маданиятидан тортиб, иш жараёнида юзага келиши мумкин кўнгилсиз ҳодисалар, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, махсус воситаларни ишлатиш, айниқса электрошокерлардан фойдаланиш тартиблари тўлиқ тушунтирилди. Шунингдек, махсус воситалар қўлланилган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, резина таёқ, масофадан туриб бошқарилувчи электрошок қурилмаларнинг тактик ва техник хусусиятлари бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ўқув якунида тингловчилардан якуний синовлар қабул қилинди.

Куни кеча ўқув марказидан берилган сертификатлар Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Н.Мусурманов томонидан ўқув йиғинида иштирок этган ходимларга тантанали равишда топширилди.

Text to speech