22 Май 2025 йил 683

Сурхондарёда Пробация бўлими ходимлари билан “Мастер Класс” машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан жорий йил 5-майдаги тегишли фармойиши асосида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Ф.Ахмедов, ИИВ Пробация бошқармаси жазони ижро этиш бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектор подполковник А.Кенжаева, ИИВ Пробация бошқармаси жазони ижро этиш бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори катта лейтенант М.Махмудовлар 2025 йил 19 май куни Сурхандарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация  бўлими биносида ташкил этилган сайёр ўқув семинар машғулотларида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация  бўлими  ва унинг ҳудудий гуруҳларининг 32 нафар  ходимлари  билан Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, пробация ҳисобидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш борасида амалий кўмаклашувчи субъектлар ҳамда ички ишлар органлари соҳавий хизматлари билан ўзаро ҳамкорлиги, жазо турлари, назорат қилиш ва иш юритиш механизмлари пробация ҳисобига олинган шахслар билан ишлаш бўйича

“E-probatsiya”, “КРI” ҳамда “Психологик портрет” электрон базалари билан ишлаш юзасидан “Мастер Класс” машғулотлари ўтказилди.

Ўқув семинари, мағулотлар жараёнида ходимларни қизиқтирган саволларга мазмунли жавоблар берилиб, базалар билан ишлаш тартиблари тушунтирилди.

Text to speech