24 Декабр 2023 йил 1696

Сурхондарёда пора эвазига ноқонуний виза расмийлаштиришни мақсад қилган чет эл фуқароси пора бераётган вақтида қўлга олинди.

2023 йил 21 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимининг хизмат хонасига Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Д.Сабир (исм шарифлар ўзгартирилган) келиб, ҳозирги кунда Термиз шаҳрида яшаб келаётган вояга етмаган, 2005 йилда туғилган фарзанди Д.Аманни 5-6 ой давомида визасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб туриши ёки унга ноқонуний равишда виза расмийлаштириб бериши учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади.

Масъул ходим томонидан эса Д.Сабирга пора олиш ва бериш жиноятлари тўғрисида такрор ва такрор ҳуқуқий тушунча берилишигақарамасдан унга пора таклиф қилишда давом этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимининг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига ёзган билдиргисига асосан 2023 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхонларё вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Афғонистон Республикаси фуқароси Д.Сабир 800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech