5 Ноябр 2022 йил 439

Сурхондарёда патруль-пост хизмати ходимлари учун сайёр ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-июлдаги 399-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 23-сентябр кунидаги 216-сон фармойишига асосан ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари учун “Е-patrul” тизими, планшет ва “bodikamera”лардан фойдаланиш тартиби юзасидан касбий билим ва кўнималарини ошириш бўйича сайёр ўқув-семинарлари ташкил этиш кўрсатилган.

Шу муносабат билан, вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳамда ИИВ Малака ошириш институти масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 4-5-ноябр кунлари вилоят ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизматида хизмат қилаётган патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари билан “Е-patrul” тизими, планшет ва “bodikamera”лардан фойдаланиш тартиби бўйича, Денов тумани, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармалари ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейида сайёр ўқув-семинари ташкил этилди.

Ушбу сайёр ўқув-семинарни ташкил этишдан мақсад, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, шу жумладан планшет орқали аниқлаш, ходимларнинг фуқаролар билан ўзаро мулоқотини қайд этиб бориш тартиби, “Е-patrul” тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг мазкур тизимдан фойдаланиш жараёнидаги мажбуриятлари, патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш, “bodikamera” орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби бўйича жойлардаги ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг касбий билим ва кўнималарини оширишдир.

Мазкур ўқув курсларига жалб қилинган ходимлардан тасдиқланган машғулотлар дастурига мувофиқ берилган ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштириб умумлашган якуний назорат имтихонлари қабул қилиниб, муваффақиятли тамомлаганларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Text to speech