16 Октябр 2025 йил
83
Сурхондарёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўрганишлар олиб борилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамкорлигида вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган деҳқон бозорларида сотилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва истеъмолга яроқлилиги ўрганилди.
Тадбир давомида маҳсулотларнинг санитария талабларига мувофиқлиги, сақлаш ва реализация қилиш шартлари, қолаверса, истеъмолчиларга хавфсиз маҳсулот етказишга қаратилган чора-тадбирлар қатъий назоратга олинди.