19 Май 2024 йил 621

Сурхондарёда оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 май кунидаги ҳамда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 16 май кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги биносида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ушбу  ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида оталиққа олинган ёшлар ўзларининг билимлари ва зукколиги билан  фаол иштирок этишиб натижасига кўра

1-ўринни Ренессанс жамоаси,

2– ўринни Авангард жамоаси

3-ўринни Реалист жамоаси эгаллади.

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга қимматбаҳо совғалар, диплом ва китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.

Text to speech