“Сурхондарёда ҳоким қабулига келган аҳолига тўсқинлик қилингани айтилмоқда”- деб номланган видеомурожаат юзасидан Расмий муносабат
Жорий йилнинг 21 январь куни Термиз шаҳри “Алпомиш” маҳалласида жойлашган “Санъат саройи”да Сурхондарё вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтган.
Қабул соат 14:00 да бошланиб, 9 соат мобайнида давом этган қабулда 400 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 100 га яқини шу ернинг ўзадаёқ ижобий ҳал этилган. Қабулда мурожаатчилар сони кўплиги туфайли тартибсизлик келиб чиқишининг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида Термиз шаҳар ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари хизматга жалб этилган.
Қабул давомида, ички ишлар ҳамда Миллий гвардия ходимлари фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаган ҳолда қонунда белгиланган тартибда хизмат олиб боришган, фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати