12 Август 2022 йил 429

Сурхондарёда Оқила аёллар ҳаракати фаолиятини давом эттирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб- қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиқни сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин қизлар билан ишлаш бўлими ҳамда вилоятнинг 50 нафар лидер аёллардан иборат "Тарғибот гуруҳи" аъзолари иштирокида йиғилишлар тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирларда З.Хидирова мамлакатимиз бўйлаб, давом этаётган кенг қамровли сиёсий жараёнларда хотин-қизларнинг ўрни айниқса тарғибот гуруҳининг фаолиятини янада жадаллаштириш ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг олима ва раҳбар аёллар томонидан Оқила аёллар ҳаракатини янада кенгайтириш ва фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар бўлимидан 2 нафар ходималар ушбу тарғибот гуруҳига бириктирилган бўлиб, аёллар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳимоя ордери, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг олдини олиш борасида фикр мулоҳазалар билдирилиб ва келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Text to speech