Сурхондарёда намунали хотин-қизлар бўйича инспектор тақдирланди
2024 йилнинг
1-чораги якунида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари
хизмат фаолиятини ўрганиш якуни бўйича Қумқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича
катта инспектори Эшмуродова Мадина Тоҳир қизи хизмат фаолияти давомида юқори
кўрсаткичга эришиб, ўз хизмат вазифаларини ташкил қилганлиги маълум бўлди.
Ўз хизмат
вазифаларига масъулият билан ёндашиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт
олдини олишда самарали меҳнат қилиб, ижобий натижаларга эришганлиги ва туман
ИИБда ишларни намунали ташкил этганлиги учун лейтенант Мадина Эшмуродованинг
ота-онаси Аманов Тоҳир Эшмуродович ва Бегимқулова Муаттар Қийамиддиновналар вилоят
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи
майор А.Худойбердиев томонидан ташаккурнома ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу мукофотни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси бошлиғи Хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари
подполковник Ў.Эшимова томонидан яшаш хонадонига борилиб, оила аъзолари
даврасида ўз эгаларига тантанали расишда топширилди.