Сурхондарёда, мутахассис-психологлар томонидан вояга yeтмаганлар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази мутахассис-психологи томонидан Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар орасидаги ижтимоий-руҳий мухит, вояга етмаганларнинг атроф муҳитга ва бўлаётган воқеа ҳодисаларга бўлган муносабатларини аниқлаш борасида, улар билан психодиагностик ишлар олиб борилиб, олинган натижалар бўйича вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга керакли бўлган муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари чақиртирилиб, улар билан ҳам профилактик суҳатлар ташкил этилди.
Оиладаги ижтимоий аҳвол, оила аъзоларнинг бир-бирига бўлган муносабатлар даражаси ўрганилиб, ота-оналарга фарзанд тарбиясидаги маъсулияти ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Бундан ташқари, ушбу марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан доимий равишда психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда.
Бу каби тадбирларнинг вояга етмаганлар ўртасида мунтазам ўтказилиб борилиши, уларнинг онгида атроф-муҳит ва инсонларга бўлган ижобий қарашларини шакиллантириш, уларни руҳий қўллаб-қувватлаш орқали жамиятдаги ўз ўринларини топишда кўмакдош бўлиши назарда тутилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати