Сурхондарёда Мустақиллигимизнинг 34-йиллиги шодиёнаси арафасида ички ишлар фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлганлар оила аъзолари холидан хабар олинди.
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 34-йиллиги байрами муносабати билан, Сурхондаё вилояти Ички ишлар органлари тизимида ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Байрам шодиёнаси муносабати билан
вилоят ИИБ раҳбарияти ва масъул ходимлари
томонидан, узоқ йиллар Ички ишлар органлари тизимида фидокорона меҳнат қилган, халқ ишончига сазовор бўлган фахрийлар, хизмат
вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган бир гуруҳ ҳодимларнинг оила аъзолари ҳолидан
хабар олинди.
Хонадон соҳиблари билан дилдан
суҳбат қилинди. Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан муборакбод этилиб, байрам ҳадяси
ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Ушбу байрам баҳонасида хабар олинган
хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан
ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бу каби эзгу ва ҳайрли ишлар мустақиллигимиз тантанасини янада мазмунли этиб, миллий қадриятларимизга содиқликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.