30 Август 2024 йил
326
Сурхондарёда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шодиёналари кенг тантана қилинди
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” мажмуасининг
“Алпомиш” амфитеатрида воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар,
нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда воҳа меҳмонлари иштирокида
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги байрам шодиёналарига
бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Рахимова, Сайёра Қозиева ҳамда эстрада юлдузлари
Ботир Қодиров, Жаноб Расул ва “Божалар” гуруҳи, шунингдек, шоир Шодмонқул Салом,
воҳамизнинг таниқли, хушовоз санъаткорлари, маданият ва санъат ходимлари ўз чиқишлари
билан иштирок этди.
Давлат
ва жамоат ташкилотлари, хорижий меҳмонлар, воҳамиз фаоллари ва жамоатчилиги иштирокида
байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.