4 Сентябр 2022 йил 381

Сурхондарёда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказининг икки қаватли янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур тадбирга Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов ва тегишли давлат ташкилоти ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фойдаланишга топширилган мазкур бино 75 нафар Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун хизмат қилади. Ушбу бино замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, Марказ қурилиши учун 5 миллиард 720 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.

Ушбу бинода, адвокат хона, ошхона ва омборхона, санитария кўригидан ўтказиш ва тиббиёт хонаси, хожатхона, ювиниш хоналари, сайр қилиш майдонлари ташкил этилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech