Сурхондарёда Марказ тарбияланувчилари мутахассис психологлар томонидан касб-ҳунарга йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 август кунидаги “Вояга
етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сонли қарори асосида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсихлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
марказида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу марказ
психологи томонидан Марказга қабул қилинган ва сақланаётган вояга етмаганлар билан ижтимоий-руҳий муҳит, вояга етмаганнинг атроф
мухитга ва бўлаётган воқеа
ҳодисаларга бўлган муносабатларини аниқлаш ҳамда
психопрофилактик ишлар олиб борилди. Шу
жумладан психодиагностика натижаларига кўра психологик консультатциялар берилди
ва методикалар ўтказилди, олинган методикаларнинг натижаларига кўра темпераментлари
аниқланиши билан бирга уларга психологик портретлар ишлаб чиқилиб, хулосалар
берилди. Марказга қабул қилинган вояга етмаганларнинг ота-оналари
чақиртирилиб оиласининг ижтимоий аҳволи,
оиладаги бир-бирига бўлган
муносабатларнинг қанчалик соғлом эканлиги, ота-оналарнинг фарзанд
тарбиясидаги маъсулияти уларнинг қадриятлар тизими чуқур ўрганилиб тушунтириш
ишлари олиб борилди.
Марказга
қабул қилинган ҳар бир вояга етмаган билан алоҳида-алоҳида индивидуал суҳбатлар
олиб борилиб, психотренинглар ўтказилди. Уларнинг келгусида тузалиш йўлини
танлашлари учун касбга йўналтириш мақсадида Зеф текстил ва Барқарор ҳаёт
ҳалқаро ижтимоий маърифат марказига олиб борилиб тикувчилик қандолатчилик ва
сартарошлик касб-ҳунарларининг сир синоатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.