Сурхондарёда “маънавият ва маърифат” дарсидан сўнг ходимлар билан психологик дарс машғулотлари ташкил этилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати
Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан ИИВ Транспорт ва туризм обектларида
хавфсизликни таъминлаш департаменти тармоқ ички ишлар органлари Сурхондарё
вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси таркибида хизмат олиб
бораётган ходимлар билан “маънавият ва маърифат” дарсидан сўнг ходимларнинг фуқаролар
билан муомала маданиятини ошириш, шунингдек стресс ва депрессиядан чиқш бўйича
уларнинг психологик билимларини ошириш мақсадида психологик дарс машғулоти
ўтказилди. Ўтказилган дарс машғулотидан кўзланган мақсад ходимларнинг
психологик билимларини ошириш орқали хизмат самарадорлигини оширириш, хизмат
фаолияти ва оилада содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш
юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек,
кундалик хизмат фаолиятини махсус воситалар билан хизматга жалб этиладиган ИИВ
Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти тармоқ ички
ишлар органлари Сурхондарё вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш
бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган ходимлардан психологик тест
методикалари олиниб ҳар бир ходим юзасидан алоҳида психологик хулосалар
тайёрланди.
Сурхондарё вилояти
ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилаяпди.