25 Апрел 2022 йил 397

Сурхондарёда, “Маънавият ойлиги” доирасида заковатчилар сараланди!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 31 март кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида “Заковат” интеллектуал ўйинларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи, 2022 йил 25 мартдаги “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилояти Матбуот уйи биносида вилоят ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйинлари ўтказилди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар- туман ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейидан тузилган жами 14 та жамоа иштирок этиб, мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар муросасиз беллашувларга бой бўлиб ўтди.
Беллашувлар натижасига кўра, фахрли 3-ўринни, Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимининг “Ёшлар” жамоаси, фахрли 2-ўринни Бойсун туман Ички ишлар бўлимининг “Лейтенантлар” жамоаси ҳамда 1-ўринни Вилоят Ички ишлар бошқамасининг “Сурхон” жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма бошлиғининг диплом, китоблар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби интеллектуал ўйинларнинг ташкил этилиши ички ишлар органлари ходимларининг билим ва салоҳиятини интеллектуал қобиляти шунингдек ҳозиржавоблигини оширишга хизмат қилиши билан биргаликда ходимларнинг ўз устида ишлашлари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳамда маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech