24 Май 2023 йил 199

Сурхондарёда “Маънавият ойлиги” доирасида ҳарбий хизматчилар билан психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан навбатдаги психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Психологик тренинг жараёнида ҳар бир ҳарбий хизматчиларга индивидуал ёндашилган ҳолатда аскарларда ватанпарварлик, мардлик, жасорат сингари туйғуларни янада кучайтириш, шунингдек ҳиссий зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш, фавқулодда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга қаратилди.

Бу каби тренинглар уларнинг ички потенциалларини юзага чиқариш ва кучли томонларини намойиш қилишга кўмаклашиш, аҳлоқий-руҳий тайёргарлик даражасини оширишга доир бўлган қобилиятларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишга доир бир қанча чора-тадбирлар масъуллар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Ташкил этилаётган бу каби психологик тренинглар ходимларнинг руҳий ҳолатини чуқур ўрганишга ҳамда уларниг хизмат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech