Сурхондарёда Махсус қабулхона ходимлари билан навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди
Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамаот хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус қабулхона
ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси
ИИВнинг 2022-йил 22-сентябр кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат,
жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида"ги тегишли буйруғи асосида навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулоти
давомида ходимлар билан саф кўриги ўтказилиб, уларнинг ташвиш қоплари буйруқ талаблари
асосида тўлиқ жамланганлиги текширилди.
Бундан ташқари, ходимларнинг
антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида тиббиёт бўлими ходимлари иштирокида
уларнинг тана вазни ўлчаниб, ортиқча вазннинг инсон организмига салбий таъсири хақида
тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.